Ўзбекистон Республикасининг 03.07.2018 йилдаги 482-сонли “Медиация тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ, низоларнинг уч тоифаси: фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумаладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга татбиқ этилиши мумкин.
Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли Қарорига асосан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилган.
Ҳозирги кунда, медиация қонун нормаси мажбурий ижро этиш жараёнига самарали татбиқ этиб келинмоқда. Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 10.05.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор отадан ундирувчи она фойдасига вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ҳозирга қадар мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажариш ва тарафларнинг ҳамкорлиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадида профессионал медиаторга мурожаат қилган.
Профессионал медиатор иштирокида қарздор ва ундирувчи ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, қарздор ота 5.000 АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашига, ундирувчи эса ижро ҳужжати бўйича келажакда даъво қилмасликка келишиб олишган.
Ижро ҳужжати бўйича медиатив келишув тузилганлиги боис, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан тугатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!