Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.
Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.
Президент кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили мақомига эга бўлган барча депутатларни табриклади.
Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.
«Шу тариқа мамлакатимиз демократик тараққиётнинг янги даврига, сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўймоқда.
Биз барча бўғиндаги депутатларимиз тимсолида зиммасидаги масъулиятни чуқур англайдиган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида ўзини аямасдан тинимсиз ҳаракат қиладиган, бор билим ва тажрибасини Ватан равнақи учун сафарбар этадиган фидойи инсонларни тасаввур қиламиз.
Партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурларида фуқароларимизни орзу-интилишлари, дарду ташвишлари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда», – деди Президент.
Давлат раҳбари ана шундай шарафли ва эзгу вазифаларни адо этишда халқ вакилларига куч-ғайрат, ютуқ ва омад ёр бўлишини тилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди