Ботиржон Ҳамроев
Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлигида ишловчи “Дарё” манбаларининг маълум қилишича, Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Аниқланишича, Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Илҳом Собиров тайинланганини хабар қилганди. Бироқ собиқ ўринбосари нима сабабдан ишдан кетгани айтилмаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди