07:46 / 04.11.2024
34

Бухорода она 9 ёшли қизининг қўли ва юзига қизиган капкир босди

Бухорода она 9 ёшли қизининг қўли ва юзига қизиган капкир босди
Фото: Болалар омбудсмани
Бухоро вилояти, Шофиркон туманида 9 ёшли қизининг қўли ва юзига қизиган капкир босди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А.нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир капкирини босиб, қизи Б.А.га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда вояга етмаган Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж.га нисбатан ЖКнинг 126 (1)-моддаси 3 -қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода она 9 ёшли қизининг қўли ва юзига қизиган капкир босди