19:13 / 04.11.2024
25

Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясига оид таклифлар билан танишди

Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясига оид таклифлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда тадбиркорларга иқтисодиётнинг таянчи сифатида қаралиб, бизнес муҳити тобора қулайлаштириб борилмоқда. Маҳалладаги якка тадбиркорликдан тортиб, йирик лойиҳаларгача қўллаб-қувватланмоқда. Натижада бизнесга қизиқиш ва ундан манфаатдорлик ошиб бормоқда.

Бунинг бош омили ҳаёт талабидан келиб чиқиб, тадбиркорларнинг ўз таклифлари асосида иш тутилаётганидир.

Анъанадагидек, бу йил ҳам 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди. Унда айтилган муаммо ва фикрлар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Тақдимотда, шунигдек, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари бу чораларни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, амалиётда адолатли қўлланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясига оид таклифлар билан танишди