Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги “Майсий” постида ўзбек ҳайдовчисини қозоқ йигитлар пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Чегарадаги “С.Нажимов – Казигурт” назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган ҳодиса, шунингдек, “Курмангази” чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати юзасидан Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилди.
Музокараларда Қозоғистон томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олинганини маълум қилган.
Ҳозирда Туркистон вилояти Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси билан иш қўзғатилган, гумондор шахс бўлган Қозоғистон фуқароси қидирилмоқда.
“Курмангази” чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса Қозоғистон масъуллари барча тегишли чораларни кўрмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”