
Фото: ДХХ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳоким ўринбосари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн доллар талаб қилган.
У олдиндан 1 млн долларни ўз ҳайдовчиси орқали олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ушланган.

Жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар