
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Ижтимоий тармоқда бир йигитнинг TikTok’да 100 мингта лайк учун отасини уришини айтгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.
Йигит видеони TikTok платформасига жойлаши, агар 200 минг лайк йиғса, отасини қариялар уйига юборишини ва ўзининг бу сўзларига жавоб беришини ҳам айтган.
Видео 1 ноябрь куни тасвирга олинган. У.С. исмли йигит видеони ҳазил тариқасида олганини, кутилмаганда тарқалиб кетганини билдирган.
2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.