
Фото: Ижтимоий тармоқлар
6 ноябр куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган довон йўлида Cobalt русумли автомобилни йирик ҳажмдаги тош босиб қолди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлда ҳаракат вақтинча тўхтатилган.
«Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобил йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли Тахтиқорача довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди», дейилган хабарда.
Довон қайта очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Kun.uz манбаларига кўра, фожиа оқибатида 3 киши вафот этган. Қурбонлар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Айни вақтда ФВВ кучлари тошни суриш ишлари билан шуғулланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар