Тахтақорача довонидаги ҳодисада қурбонлар сони очиқланди

Тахтақорача довонидаги ҳодисада қурбонлар сони очиқланди
Тахтақорача довонида содир бўлган бахтсиз ходисанинг тўлиқ тафсилоти маълум бўлди. Қашқадарё вилояти ЙҲХБга кўра, 3 киши вафот этган.

Жорий йилнинг 6 ноябр куни соат 15:45ларда Китоб туман Қайнар МФЙ Қайнар қишлоғининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўли Тахтақорача давонининг 1137 километрида 3 нафар фуқаро ичида бўлган Китоб туманидан Самарқанд шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган Кобалт автомашинаси устига тоғ тепалигидан сирпаниб тушган тош босиб қолиши натижасида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодиса сабаб Тахтақорача довони ёпилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар