
Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси манфаати юзасидан чиқарилган суд қарори ижроси таъминланди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра жавобгар А. Б. га нисбатан Чортоқ тумани "Балиқликўл" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 0.15 га ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш ва ерни яроқли ҳолга келтириш белгиланган.
Мазкур ижро варақаси юзасидан Бюронинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ҳаракатлар олиб борилган. Бироқ, жавобгар суд қарорини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли мажбурий ижро белгиланган.
Айнан бугун тегишли ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида суд қарорида кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилиб, жавобгар ҳисобидан қурилма буздирилиши таъминланди.
Ижро ҳужжати амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар