Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида даъвогар манфаати юзасидан чиқарилган суд қарори ижроси таъминланди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг манфаати юзасидан жавобгар Р.А ни бино-иншоотлардан кўчириш белгиланган.
Мазкур ижро варақаси Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан жавобгарга Наманган шаҳар, Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини, Қўқон кўчасида жойлашган 85-уйдаги бино-иншоотдан ихтиёрий 15 кунлик муддатда кўчиб кетиши юзасидан вақт берилган. Бироқ, бу муддат ичида ижро талаби бажарилмагани сабабли мажбурий ижро белгиланди.
Бугун тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида суд қарори ижроси таъминланди.
Ижро ҳужжати амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»