19:00 / 07.11.2024
40

Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади?

Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўрганган мониторинг ҳужжатларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил ис газидан заҳарланиш бўйича 84 та ҳолат юзага келиб, 122 киши ҳалок бўлган. Бунда ёнғин вақтидаги ҳолатлар ҳам ҳисобга олинган. 2023 йилда 46 та ҳолат юзага келган бўлса, 2024 йилнинг шу даврида 32 та ҳолатда ис газидан заҳарланиш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев 7 ноябр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Шунингдек, ФВВ масъули нега ис газидан заҳарланиш юзага келиши, у қандай қилиб инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.

«Айтиб ўтишимиз керакки, бунда ис гази билан заҳарланишда юқорида айтиб ўтган одамларнинг ҳалок бўлиш эҳтимоли анча юқори бўлади. Биз кислород билан тирикмиз. Агар қисқа вақт ичида, масалан, 5 дақиқа ичида кислород миямизга етиб бормаса, инсон ҳалок бўлиши мумкин.

Хона ҳавосининг тахминан 8 фоизи кислороддан ташкил топади. Энди, агар ўша жойда бир метр куб газ ёнар экан, хонамиздаги ўн метр куб ҳавони ёқиб қўяди. Ҳаво йўқолгач, унинг ўрнида ис гази пайдо бўлади.

Ҳозирги кунда биз уйимизда кўп ўзгартиришларни киритганмиз. Масалан, ошхона эшиги ёки ташқи томондан кирадиган эшигимиз. Аввалги стандартларни кўрадиган бўлсак, мана шу эшикнинг тагида, оддийроқ қилиб айтганда, бир бармоқ сиғадиган даражада тирқиш бўлиши керак. Ташқаридан ҳаво кириши керак. Ташқаридан ҳаво киргандагина уйимиздаги шамоллатиш тизими ишлайди. Ташқаридан қўшимча ҳаво киради ва бу ердаги ҳаво ёки пайдо бўлган енгил ис гази юқорига қараб ҳаракатланади.

Шамоллатиш тизими орқали бизда эшик ва деразалар герметикланиб кетган. Хонани иситишимиз керак, лекин эшикларни ҳам герметик қилиб қўйсак, дераза ромлари ҳам резинали бўлса, хонага қўшимча ҳаво кирмагандан кейин ёнган газ ҳатто шамоллатиш тизими ишласа ҳам, ўз ишини тўла бажара олмайди. Циркуляция — ҳавонинг алмашиниш жараёни ишламайди. Бу эса ис газининг хона ичида йиғилишига ва инсонларнинг ҳалокатига олиб келади.

Юқорида айтганимиздек, натижада гемоглобин «икки қўлига кислородни ушламайди-да, кислород оксидини ушлаб олади ва бутун организмга ташишни» бошлайди. Натижада карбоксигемоглобин ҳосил бўлади. У организмда кўпайиб кетганидан кейин доимий заифлик (гипоксия) ва кейинчалик аноксия, яъни мияни ўлишига, кейин ҳушдан кетишга олиб келади. Охир-оқибатда инсон вафот этади. Бу жараённи инсон сезмайди, у жуда секин кечади.

Ҳозир агар тайёргарлик кўрмасак, бугун вақтимиз бор, ҳали қаҳратон совуқ кунлар келгани йўқ. Бизнинг об-ҳавомиз республикамизда тез ўзгариб туради. Бугун илиқ бўлса, эртага бирдан совиб кетиши мумкин. Кўпинча ишга чиқиб кетганимиздан кейин уй совиб қолади ва уйга келганимизда фарзандларимиз совуқда қолган бўлиши мумкин. Улар печни ёқиб беришимизни сўрайди. Ҳозир кунлар анча қисқарган, кечки пайт соат олтидан бошлаб қорайишни бошлайди. Биз ишдан уйга келганимизда, албатта, кун қорайиб бўлади. Эринчоқ одам, олдиндан тайёргарлик кўрмаган ва печни тозалашни унутган киши томнинг устига чиқиб печни тозалаш ишларини ҳам унутади. У ташқи томондан дудбўронни тозалашга эринади ва натижада уни текширмасдан туриб ёқиб юборади
», — деди Самандар Ҳикматуллаев матбуот анжуманида.

ФВВ масъулига кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун печнинг ҳавони тортишини яхшилашга ҳаракат қилиш керак. Печни ёқишдан олдин тозалаш учун 104 қисқа рақами ёки 1050 рақамига қўнғироқ қилиб тушунтириш олиш керак. Шунингдек, ёнғинга қарши кўнгилли ташкилотлар хизматидан фойдаланиб, дудбўронларни тозалатиш керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади?