Жорий йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар Бюронинг Зангиота туман бўлими томонидан ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суд қарорининг ижросини бажаришда сусткашликка йўл қўйиб, масъулиятсизлик қилаётгани ҳақида жонли эфир қилган.
Ўрганишда, Бюронинг Зангиота туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин МФЙ, Эркин кўчаси 2 “а” уй ҳудудида жойлашган, жавобгар “IBROHIM RAHMAT” хусусий корхонаси томонидан қурилган 181,18 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма (соябон, омборхона ва ҳожатхона) жавобгар “IBROHIM RAHMAT” хусусий корхонаси ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан қарздор корхона огоҳлантирилиб, мажбурият юклатилган.
Шундан сўнг, 06.01.2022 йилдаги мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 30.12.2021 йилдаги Олий суднинг ажримига асосан ижро иши вақтинча тўхтатилган.
Бундан ташқари, 14.12.2023 йилда қарздор ижро ҳужжати талабларини белгиланган муддатларда бажармаганлиги сабабли энг кам ойлик иш хақининг 10 баробари, яъни 3.400.000 сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш даврида, жорий йилнинг 7 ноябрь кунги суднинг ажрими билан қарор ижроси вақтинча тўхтатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди