
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 81,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.
Ўтган 9 ойда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон — 62 347 нафар;
Қозоғистон — 9 537 нафар;
Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
Россия — 1 424 нафар;
Туркманистон — 727 нафар;
Туркия — 29 нафар;
Афғонистон — 23 нафар;
Украина — 16 нафар;
Озарбойжон — 12 нафар;
АҚШ — 12 нафар;
Бошқа давлатлар — 60 нафар.
Чет Эл ФуқаролариЎзбекистон ДаволанишЙил СтатистикаТожикистон ФуқаролариҚозоғистон ДаволанишХорижлик Фуқаролар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг