06:00 / 11.11.2024
27

Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди

Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида фуқаро Ж.С. фуқаро А.Ж.дан 4 200 долларни 53,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Ш.А. фуқаро З.Б.дан 3 700 долларни 47,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Урганч шаҳрида фуқаро И.Б. фуқаро М.Х.дан 4 минг долларни 50,9 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Х.К. эса фуқаро М.Ш.дан 4 минг долларни 50 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 15 млн сўмини банк пластик картасига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Қуйичирчиқ туманида фуқаро М.М. фуқаро У.Б.га 3 500 долларни 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди