Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги мактабда фоҳишахона ташкил қилган қоровулга суд ҳукм ўқилди. Отахон қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлашда айбланиб, бир йил муддатга озодлиги чекланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди раиси хабар берди.
Маълум қилинишича, қоровул тумандаги 38-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби спорт залининг ечиниш хонасидан шу мақсадда фойдаланиб келган.
Саврак қишлоғида яшовчи 62 ёшли фуқаро ўзига аввалдан таниш бўлган Ш.Ҳ. исмли аёл билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, ўзи қоровуллик қилиб келаётган мактаб спорт залининг ечиниш хонасида у ва унинг мижози учун шароит яратиб беришини ваъда қилган.
Шу куни соат 20:00 ларда мактабга келган аёл ва эркак ишқий муносабатда бўлиш учун уларга жой топиб берган қоровулга 60 минг сўм хизмат ҳақи берган. Қоровул эса ваъдасига кўра, уларга жинсий алоқа қилишлари учун спорт залининг кийим алмаштириш учун мўлжалланган хонасини кўрсатган. Пулни олган қоровул уларни ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун қўриқлаб туриш мақсадида ташқарига чиққан. Орадан бир оз вақт ўтиб, Шофиркон тумани ИИБ тезкор ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Шофиркон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган туман ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларнинг олдини олиш ва бунга қарши курашиш тадбирида қоровулнинг сири фош бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари ўрганилиб, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга оширилган. Очиқ суд мажлисида ўз қилмишларини тан олган ва хатти-ҳаракатларига тўла иқрор бўлган судланувчи Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан бир йилга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди, дейди Бухоро вилоят суди бош консултанти Феруз Шаропов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”