Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари ўз ишига тикланди

Андижон вилоятида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 05.09.2023 йилдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.
Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 05.09.2023 йилдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.
Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…