20:28 / 11.11.2024
47

Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди

Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Фото: Видеодан кадр
Кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаева сўнгги уч йил давомида олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчиларни тайёрлагани учун умумий ҳисобда қарийб 1 миллиард сўм мукофот пули олди. Бу ҳақда «Нигоҳ»га таяниб Kun.uz хабар берди.

Мохира Болтаева 23 ёшда, Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда ишлайди. У 2019 йилда кимё бўйича халқаро олимпиадада кумуш медални қўлга киритган. Ҳозир у иқтидорли мактаб ўқувчиларини олимпиадаларга мақсадли тайёрламоқда.

– Бу йил ўз шахсий рекордимни ўрнатдим – уч нафар шогирдим халқаро кимё олимпиадасида медални қўлга киритди. Вилоят олимпиадаларида шогирдларим ҳисобида яна бешта ғалаба бор, деди у.

Олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш маросимида Болтаева энг кўп мукофот пули – 378 миллион сўм олди. Шунингдек, у 2023 йилда 350 миллион, 2022 йилда 250 миллион сўм мукофот билан тақдирланган.

Умуман олганда, 2024 йилда ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари халқаро ва минтақавий олимпиадаларда 122 та медал қўлга киритди ва бу, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова сўзларига кўра, тарихий рекорд бўлди. Ҳукумат ғолиблар ва уларнинг ўқитувчиларига мукофот пули учун 9 миллиард сўм (700 минг доллар) ажратди.

Халқаро олимпиадаларда медал қўлга киритган ўқувчилар олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади ва ўқитувчиларининг кейинги ўқув йили давомида иш ҳақи 200 фоизга оширилади, уларга олий малака тоифаси берилади. Нуфузли халқаро олимпиада ғолиблари таълим муассасаларида ғолиб бўлган фанидан дарс берса, ойлик маошига 150 фоиз устама берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди