Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралда “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субьектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сон қарори чиққан эди.
Ушбу қарорга кўра, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган. Афсуски, ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига асосланиб "Кун" нашри.
Хусусан, туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63 та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда:
Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган «ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS»МЧЖга қарашли “Сhicago” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган “ART INTER TRAYD” МЧЖга қарашли“PRAYM TIME PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да;
Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган « PLAYSTATION -3» компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган “GAME CLUB” компьютер ўйингоҳи3 октябрь куни соат 23:30 да;
Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган«PLAYSTATION» компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган “VOLCANO GAME” МЧЖгақарашли “ADRENALIN NET” компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30 да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган “RESPECT” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30 да фаолият юритаётганлиги аниқланди.
Тунги соат 21:00 дан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди. Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди