Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Р.К. “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қарши шаҳри кўмир омбори масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 70 тонна кўмирни фуқаро Р.Х.га 4000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан дастлаб 4 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида ушбу кўмир омбори масъул шахслари умумий баҳоси 388,8 млн сўмлик жами 451,4 тонна имтиёзли кўмирни қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар