20:00 / 13.11.2024
31

Фарғонада мактаб директори ишга тикланди

Фарғонада мактаб директори ишга тикланди
Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас.

Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатига асосан фуқаро А.Ғ. ўз вазифасига тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармасининг 2024 йил 8 ноябрдаги буйруғига асосан Риштон туманидаги мактабларнинг бирига директор лавозимига тикланган ва ижро иши тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада мактаб директори ишга тикланди