
Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгарлар бино иншоотдан мажбурий тартибда кўчирилди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра даъвогар АТБ "Қишлоққурилишбанк" манфаати юзасидан жавобгарлар А.Деҳқанов, Р.Самсахбаева, М.Усманалиев ва Ш.Усманалиеваларни умумий майдони 1950 кв.м бўлган хизмат кўрсатиш ва омборхона бино-иншоотларидан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Мазкур ижро варақаси Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан жавобгарларга 15 кунлик муддат берилиб, ихтиёр кўчиб кетиши огоҳлантирилган. Бироқ, ана шу муддат ичида суд қарори ихтиёр бажарилмаган. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатига киришилган.
Айнан бугун ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгарлар Чуст тумани, Мирзаобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бино-иншоотдан мажбурий тартибда кўчирилди.
Ижро ҳужжати амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар