21
Фуқаронинг Nexia автомашинаси етказилган зарарни қопламагани учун жарима майдонига қўйилди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг 06.08.2024 йилдаги қарздор Ш.Х.дан «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали Ш.Рашидов газ таъминоти бўлими фойдасига муқаддам ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган 5 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли Nexia русумли транспорт воситаси ҳатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздор етказилган зарарни қопламаган тақдирда мазкур автотранспорт аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан қопланади.
Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар амалга оширилмас эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”