16:54 / 14.11.2024
14

Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди

Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сирдарёда ЙТҲ содир бўлган жойга етиб борган ЙҲХХ катта инспектори ҳодисани расмийлаштирган ва йўловчилардан бирининг тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун тиббиёт экспертизаси тайинлаган.

“Бу кун” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, ЙТҲ содир этган машина шу куниёқ жарима майдончасига жойлаштирилган. Орадан 4-5 кун ўтгач ЙПХ ходими ҳайдовчини ўз хизмат хонасига чақирган.

Сўнг унга терговга қадар текширув материалларини ҳайдовчининг фойдасига ҳал қилган ҳолда судга чиқариш, суд тиббий экспертизасини енгиллаштириш ҳамда машинани жарима майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига ходим ҳайдовчидан 400 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Ҳайдовчи ходимнинг таклифига рози бўлмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилган.

Унинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида ЙҲХХ катта инспектори ўз хизмат хонасида 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилган.

Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топган.

У 3 йил муддатга ИИОда ҳар қандай лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди