Барча турдаги суғурта шартномалари (қайта суғурталаш) ва суғурта полисларини Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда.
Барча турдаги суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш бекор қилиниши муносабати билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди: Ягона ахборот тизими орқали барча турдаги суғурта шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби; суғурталовчилар томонидан Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартлари, шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш даврида ундан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш ва бошқалар.
Янги тартиб суғурта мукофотларини ҳисоблашни автоматлаштириш орқали мажбурий суғурта шартномаларини тузиш жараёнларини соддалаштиради, суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан шартномаларни электрон шаклда мажбурий тузиш имкониятини таъминлайди, шунингдек суғурта даъволарини тартибга солишни назарда тутади.
Агар суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилмаган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва бу суғурталовчининг лицензия талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилиши деб эътироф этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Тошкентда деворларга наркотик моддалар сотиладиган манзилларни ёзиб кетганлар ушланди