
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Бешариқ туманида ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл Бешариқ тумани ИИБ тергов бўлими суриштирувчисига мурожаат қилиб унинг иш юритувида бўлган Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, ҳибсга олинган танишининг қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва қўзғатилган жиноят ишини ёпиб юбориш эвазига 3 минг доллар таклиф қилган.
Ходим аёлга пора бериш жиноят эканини тушунтирганига қарамасдан у такрор-такрор пул таклиф қилишда давом этган. Шундан сўнг ходим бу ҳақда билдирги билан чиққан.
Ходимнинг билдиргисига асосан 2024 йил 31 октябр куни шахсий хавфсизлик бошқармаси Фарғона вилояти бошқармаси ва Бешариқ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда аёл тергов бўлими суриштирувчисига 2,1 минг долларни бераётганда у ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар