
Жорий йилнинг 17 ноябр куни соат 21:30 да Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Тошкент телеминораси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги Toyota русумли, О.Ш. бошқарувидаги Malibu-2 ҳамда А.И. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Malibu транспорт воситасининг йўловчиси ва ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар