Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Унда президент Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрини билдирди.
Янгиланган конституцияда Сенат билан Қонунчилик палатаси ваколатларидаги такрорий ҳолатлар бартараф этилиб, уларнинг ҳар бирига тегишли вазифалар аниқ кўрсатилди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари Сенат қонунларни муҳокама қилишда янгича механизмларни жорий этиши мақсадга мувофиқлигини қайд этди. Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгалигини билдирди.
Ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари ҳисобга олинмаган қонунлар қуйи бўғинда самарали ишламаслиги боис давлат раҳбари қонунларни парламент қўмиталарида кўриб чиқишда вазирлик ва идоралар вакиллари билан эмас, балки маҳаллий кенгашлар депутатлари билан кўпроқ иш олиб борилса, адолатдан бўлишини таъкидлади.
“Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим”, деди президент.
Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.
Янгиланган конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган. Президент Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши кераклигини таъкидлади.
Сенат қўмиталари жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан ўтган беш йил давомида ўртача 37 тадан назорат-таҳлил тадбири ўтказган.
“Лекин назорат тадбирлари кутилган натижа беряптими, улардан кейин жойларда аниқ бир муаммо ўз ечимини топяптими, деган савол сенаторларни ўйлантириши керак”, деди давлат раҳбари.
Шу боис қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин