Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган Ғаллаорол—Бахмал—Супа-Зомин 4Р-41 йўлининг 29 километрида содир бўлган.
Шу туманда яшовчи 1991 йилда туғилган А.О Cobalt автомобилини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган икки пиёда: 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ни уриб юборган.
Оқибатда опа-сингил турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-модда (хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади