Солиқлар ижтимоий ва мудофаа соҳаларини молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, солиқларни ўз вақтида тўлаш барчамизнинг бурчимиз саналади.
Хусусан, Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорига асосан “М.Ж.” МЧЖ дан тўланмаган 71 миллион сўм солиқ қарзини ундириш бўйича ижро варақаси бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилган ҳамда ҳисоб рақамларига банд солинган.
Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли сунъий қопламали стадиони қарздорлик эвазига хатланди.
Келгусида ушбу мулк электрон-онлайн аукционларда сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорликлари қопланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?