
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги ресторанлардан бири жойлашган бинода ёнғин юз бераётгани тасвирланган видеолар тарқалди. ФВБнинг маълум қилишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.
Қайд этилишича, 20 ноябр куни соат 20:29 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбоши» МФЙ, Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбўронида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да ўчирилган.
«Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар