Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан давлатимиз иқтисодиёти ривожланишининг асосий буғини бўлган тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бунда тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорликлар мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Масалан, Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2024-йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар “QARAQALPAQSTAN AGRO KLASTER” МЧЖдан даъвогар “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ фойдасига жами 611,2 млн. сўм ундириш белгиланган.
Даъвогар “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ ушбу ижро ҳужжатини қонунчиликга кўра дастлаб қарздорга хизмат кўрсатувчи банкга топширган бўлсада, ижро ҳужжати ижроси таъминланмаган.
Шунда у ижро ҳужжати ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман бўлимига мурожаат қилган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, бўлим ходимлари томонидан қарздор “QARAQALPAQSTAN AGRO KLASTER” МЧЖнинг асосий банк ҳисоб рақами хатловга олиниб, унга электрон инкассо қўйилган, шунингдек қарздорга тегишли жами 20 та автотранспорт воситаларига тақиқ ўрнатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда