Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Россия бош прокурори Игор Красновни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Мамлакатлар прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар