13:01 / 22.11.2024
12

Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” пилот лойиҳаси ишга тушганини эълон қилди.

Ушбу лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишига қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида қуйидаги махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади, масалан:
  • машина топишга ёрдам беринг манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади;
  • эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади;
  • “ногиронлик аравачасидаман” бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди