20:21 / 22.11.2024
10

Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди

Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 1600 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бўлган АЖ Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1300 долларни олган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, Янгийўл туманида яшовчи муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жинояти учун ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1983 йилда туғилган А.С. ҳам қўлга олинди.

У 2021 йилнинг июнь ойида онлайн-аукцион орқали ўзига ва 6 нафар қариндошига деҳқончилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 2,7 гектар ер майдонини 1979-й.т. И.К. билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 40 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтларида ушланди. Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди