Ҳукумат Қарори билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.
Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.
Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:
- кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);
- руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
- ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
- жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:
- электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали юборилади.
- оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.
Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади