Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ишдан бўшатилганини тасдиқлади.
“Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, президентнинг алоҳида фармонлари билан, мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси лавозимига ўтказилган. Мудофаа вазири лавозимига эса Шуҳрат Холмуҳаммедов тайинланган. У бунгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Баёнотда Азизовнинг ишдан олиниши сабабига аниқлик киритилмаган. Эслатиб ўтамиз, бу – Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд доирасида ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
64 ёшли Абдусалом Азизов 2019 йил 14 январ куни генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олган, бир ой ўтиб Ихтиёр Абдуллаев ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди