
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “К.И.” МЧЖ раҳбари Р.И. пахтани қайта ишлаш цехини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар