Тақдир тақозоси билан судларга ишим тушди. Адолатсиз қарорлар Олий суд раисигача етаклади. “Бу имконсиз!” деб ўйлаганим жуда тез амалга ошди. Ортиқча бюрократиясиз қабулга кира олганимдан кўра, у ерда бўлган қисқа суҳбат мени кўпроқ ҳайратга солди.
Доим қонунларга итоат этиб яшашга одатланган бўлсам-да, тақдир тақозоси билан судларга ишим тушди.
Қуйи инстанция судлари уларга чизиб берилган сценарий бўйича ишни кўриб, менинг мулк ҳуқуқимни оёқости қилишди. Ишни кўриб чиққан судяларнинг шунчаки қўғирчоқ вазифасини ўтаб берганлари эса алоҳида катта мавзу.
Хуллас, қуйи инстанция судлари қарорларидан норози бўлиб, шикоятлар йўллашда давом этдим.
Шикоятларим мени Олий суд раиси қабулига етаклади.
Ҳикоямнинг шу ерида икки оғиз тарихга қайтишни лозим деб билдим. 2008–2013 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бирида, айнан фуқаролар қабулига масъул лавозимда ишлаганман. У вақтлар республика идораси раҳбари тугул, туман ёки вилоят даражасидаги масъуллар одамларни қабул қилмасди. Мурожаат билан келган фуқаролар қўлида аризаси билан ҳафталаб остонада сарғайишга маҳкум эди. Аниқ эслайман, Бош прокурор ё Олий суд раиси фуқароларни қабул қилмасди.
Хуллас, Олий суд раисига киришим кўп чўзилгани йўқ. Раис ўринбосарининг жавоб хатини олдим, қониқмадим, раис қабулига ёзилдим ва аризани қолдирдим. Орадан 4 кун ўтиб, қўнғироқ бўлди: “Сизни Олий суддан безовта қиляпмиз, раис қабулига ёзилган экансиз, душанба куни соат 10:00 да қабул, кечикмай етиб келинг”.
Эски даврни кўрган, янги даврда ҳали аризабозликка иши тушмаган мен учун бу кутилмаган хабар эди.
Айтилган вақтга адвокатим билан қабулга етиб бордик. Қабул бошланди. 10 нафар фуқаро қабулга ёзилган, мен рўйхат бўйича тўққизинчи.
Ҳар бир қабул ўртача 10-15 дақиқа давом этар, ичкаридан чиқаётган фуқаронинг юзида мамнунлик...
Менинг ҳам галим келди ва ичкарига кирдик.
Шинам жихозланган хона, тўрида – Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, чап тарафда – қабул учун масъул котиб.
Дастлаб мурожаатим бўйича котибнинг ахбороти тингланди.
Ахборот пухта тайёрланган: суд қарорлари натижалари, биз нималардан норози эканимиз, ҳаммаси аниқ, тиниқ ва равшан.
Шу ерда Олий суд раисига ҳурматим ошган ҳодиса юз берди: ахборотни тинглаган Бахтиёр Исломов менинг ҳақ-ҳуқуқларимни бузиб келаётган, аммо қуйи судлар эътиборга илмаётган энг муҳим нуқтага тўхталди. Тушундимки, раис қабули шунчаки ташкил қилинаётгани йўқ, у одамларни тинглаяпти.
Котибдан сўнг адвокатим гапирди. Бахтиёр Исломов адвокатимга ҳам иш учун муҳим саволларни берди. Ниҳоят бизни тинглашди...
Қабул якунида котибга мурожаатимиз бўйича барча суд ишларини бир ерга чақириб, қайтадан ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.
Қабулдан мамнун ҳолда чиқдик. Чиқарканман, ўй-хаёлимда “натижа қандай бўларкин” деган саволдан кўра “замон анча ўзгарибди” деган фикр устунроқ фикр эди.
Мурожаатчи фуқаро
(Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
(Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди