19:08 / 27.11.2024
3

Ўзбекистонда кўнгилочар масканларни 24/7 режимида ишлатиш таклиф этилди

Ўзбекистонда кўнгилочар масканларни 24/7 режимида ишлатиш таклиф этилди
Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун бир қатор чоралар таклиф этилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик даромадлар иқтисодий ўсишни сезиларли даражада рағбатлантиради. Тунгги иқтисодиёт бу давлатларга миллиардлаб доллар фойда келтирмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, Тошкентда тунги иқтисодиётни самарали ривожлантириш учун айрим кўчаларни гастрономик зоналарга айлантириш билан чекланиб қолмасдан, устувор қадамларни қўйиш зарур.

Шу муносабат билан агентлик Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқди, хусусан:
- 2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;
— кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш;
— туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;
— Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;
— тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган "Тунги Тошкент" электрон платформасини яратиш;
— тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда кўнгилочар масканларни 24/7 режимида ишлатиш таклиф этилди