16:59 / 28.11.2024
21

8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан тутиб келтирилди

8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан тутиб келтирилди
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон ИВВ томонидан қидирувда бўлган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган хабарга кўра, 44 ёшли Турсунтош Қодирова айни пайтда Тошкент шаҳрига депортация қилинган.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», – дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан тутиб келтирилди