date
views 97

Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради

Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради
Интернетда тарқалган видеодан кадр
Прокуратура ахборотида айтилишича, 20 ноябр куни фуқаро Ю.Д ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Л.А.га ҳужум қилган.

Улар Л.А. ўзининг Cobalt машинасида пул маблағларини ташиш билан шуғулланишини билган ва ҳужум қилиш орқали пулларни қўлга киритишни режа қилган.

Жиноятчилар Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларнинг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, Л.А.нинг бошқарувидаги Cobalt'нинг орқасидан кузатиб келган. Л.А. Андижон шаҳрининг Ёйилма маҳалласи Амир Темур шох кўчасидан ўтган Андижон–Асака йўналишида Андижон йўналиши бўйича йўл четида тўхтаб турган вақтда, таъқибчилар юзларига ниқоб таққан ҳолда унинг машинасига тош отиб, ҳужум қилган.

Жабрланувчи машинасида ҳодиса жойидан қочгани сабаб, ҳужум қилганлар жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб босқинчилик қилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.

Ички ишлар органи дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Вилоят прокуратураси жиноят иши устидан прокурор назоратини ўрнатган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради