date

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш тартиби тасдиқланди

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган:
  • йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини ташкил этиш тартиби;
  • видеокузатув камералари, сигнализация тизимлари, ёнғин сигнализацияси, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва овозли хабарнома воситалари каби хавфсизлик воситалари билан йирик бозорларни жиҳозлаш талаблари;
  • жамоат тартибини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлимлар (идоравий хизматлар) ходимларининг (ҳарбий хизматчиларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • объект маъмурияти, сотувчилар ва объектга келувчи шахсларнинг жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати ҳам келтирилган.

Йирик бозор – Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан белгиланадиган жойларда доимий ёки вақтинча фаолият юритувчи 300 ва ундан кўп доимий савдо нуқталари ва дўконлари бўлган мол-мулк мажмуаси.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 01.03.2025 йилдан кучга киради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш тартиби тасдиқланди
-->