14:23 / 30.11.2024
4

Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайди

Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартириш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.

Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкентда MAN русумли йўловчи ташувчи автобуси ва Lacetti иштирокида ЙТҲ рўй берганди.

Фото: Telegram канал “Ко дну”
Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Чилонзор тумани Бунёдкор—Қатортол-2 кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Ҳайдовчи 1979 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.М. бошқарувидаги MAN автобуси тўқнашган.

“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг билдиришича, Lacetti асосий йўлда светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган автобусга йўл бермасдан, йўлга чиқиб келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайди