22:30 / 02.12.2024
14

Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди

Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
Фото: Видеодан кадр
Навоийда фуқародан пора олган ИИБ ходими жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1988 йилда туғилган Х.М. 2011 йилдан ИИВ тизимида, 2023 йил 11 февралдан Навоий вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор вакили лавозимида ишлаб келган.

Карманада яшовчи фуқаро пластик картасидаги 62 млн сўм пулини ўғирлатган. У ички ишлар органига мурожаат қилганида, Х.М. гарчи бундай ҳолатларни фош этиш бевосита хизмат вазифасига кирса-да, пулни ким ечиб олганини аниқлаб бериш эвазига 600 доллар сўраган.

2024 йил 11 июн куни Х.М. жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва департамент ходимлари томонидан тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Х.М. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ҳамда содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканини айтиб, суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Суд ҳукми билан Х.М. Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 2 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди