Ҳукуматнинг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш (ижтимоий-профилактика тадбирлари) бўйича давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади.
Ижтимоий-профилактика тадбирлари «маҳалла еттилиги» — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилади.
Уларга бу борада меҳнат органи ходими, тиббиёт ходими, мактаб директори, психологи, инспектор-психолог, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирлари амалга оширилувчи субъектларнинг мурожаатига асосан туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кўмаклашади.
Ижтимоий-профилактика тадбирлари қуйидаги шахсларга нисбатан амалга оширилади:
- ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар:
- банд бўлмаган, даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
- спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;
- қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;
- ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;
- қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;
- ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;
- ажралиш ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;
- ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
- мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган аёллар;
- тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар.
Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли мумкин бўлган шахслар, яъни парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахсларга нисбатан ҳам ижтимоий-профилактика тадбирлари амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Зеленский: Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Суриядаги исён: ҳукумат қўшини Ҳалабдан чекинди, Россия авиацияси шаҳарни бомбаламоқда
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти