22:33 / 04.12.2024
18

Шаҳрисабзлик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади

Шаҳрисабзлик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.Қуйсиновдан ундирувчи Т.Маҳмудованинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор огоҳлантирилган.

Бўлим давлат ижрочисининг ҳуқуқий огоҳлантиришлардан сўнг, А.Қўйсинов алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

Жорий йилнинг декабрь ойида қарздор А.Қўйсинов бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилиб, фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлаб бермоқчилигини билдирган.

Ижро ҳаракатлари натижасида тарафларнинг ўзаро келишувига асосан жорий йилнинг 3 декабрь куни А.Қўйсинов 80 млн. 820 минг сўм алимент пулларини бир йўла тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабзлик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади