
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг жавобгарлар У.Р., П.Ю. ва К.Э.лардан ундирувчи АТБ Қишлоққурилишбанк» Хоразм вилоят худудий филиали фойдасига 151.626.576 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган жавобгар У.Р.га тегишли Хонқа тумани, Олажа қишлоғи, “Ширин” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 200 кв.метр бўлган 1 қаватли 3 хонали уйга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорлар томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорликни ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган жавобгар У.Р.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, жавобгар қарздорликни тўламаган тақдирда, ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунга қарамасдан, қарздорлик ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг қарорига асосан ушбу гаров мулки электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 168.344.814,54 сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағи ундирувчи АТБ «Қишлоққурилишбанк» Хоразм вилоят худудий филиали фойдасига ўтказилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар