
Актриса Ҳалима Ибрагимова оламдан ўтди. Бу ҳақда "Мирзо театри" аъзоси, қизиқчи Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли Улуғбек Ҳолмедов хабар берди.
Ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ҳалима Ибрагимова сўнгги бор 25 ноябр куни ижтимоий тармоқларда оғир бетоб бўлгани ҳақида айтганди. Ҳалима Ибрагимова 1979 йилда Тошкентда туғилган, оилали, икки фарзанднинг онаси бўлган.
У кўп йиллар давомида Мирзабек Холмедов бошчилигидаги театр-студияда ишлаган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ижро этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар